Қотилликлар рейтинги бўйича учинчи ва тўртинчи ўринларни Ироқ ва Афғонистон эгалладилар.
Ўтган йили мамлакатда 23 минг нафар фуқаро зўравонлик натижасида ўлдирилди. Маълумотларга қараганда, Мексика 2011 йилдан бери фуқаролар уруши кетаётган Суриядан кейин иккинчи ўринда туради. 2016 йилда Сурияда 60 мингта қотиллик қайд этилган.
Ушбу кўрсаткич ўсиб борувчи инфляция ва паст машҳурлик рейтинги билан кураш олиб борувчи Мексика президенти Энрике Пенья Ньетонинг обрўсига жиддий зиён етказади.
Қотилликлар рейтинги бўйича учинчи ва тўртинчи ўринларни Ироқ ва Афғонистон эгалладилар.
Мексикада маҳаллий гиёҳвандчилар гуруҳи ўртасида тез-тез келишмовчиликлар бўлиб туради. Герреро хавфли штатлардан бири ҳисобланади.