Уй-жойни хусусийлашириш имконияти 2018 йил 1 июлгача тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритди. Бу ҳақда “Norma.uz” портали хабар бермоқда.
Янги ўзгаришларга кўра, 2015 йил 15 сентябргача Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турар-жой биносига айлантирилган ётоқхоналарда доимий яшовчилар шу уйни хусусийлаштириш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Уй-жойни хусусийлашириш имконияти 2018 йил 1 июлгача тақдим этилади. Шу вақтгача Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига давлат рўйхатидан ўтиш ва нотариал тасдиқлатишга рухсат берилади.
Шу тариқа, ётоқхоналарни хусусийлаштирган уй-жой эгалари мос равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинадилар.
Дурдона Расулова