...
МЕНЮ
ONLINE TV

15 июлдан табиий газ учун ҳам тўлов нархи ошади


12:36, 01.07.2017 Жамият
 7 813

Коммунал хизматлар учун тарифлар охирги марта 2016 йил 1 октябрда ошган эди.


Жорий йил 15 июлдан Ўзбекистон аҳолиси учун табиий газдан фойдаланганлик бўйича тўлов 7 фоизга ошади. 

Хонадонда ҳисоблагич ўрнатилган ҳолатда 10 кубометр газ учун тўлов ҳозирги 2461 сўм ўрнига 2634 сўмни ташкил қилади. 

Агар ҳисоблагич ўрнатилмаган бўлса, овқат тайёрлаш ва сувни иситиш учун 4555,10 сўм тўланади. Ҳозирда бу кўрсаткич 4225,09 сўмни ташкил этмоқда. Бу нарх 7,8 фоизга ошади. Шунингдек, иситиш тизими учун тўлов 1973,07 сўмдан 2112,45 сўмга ошади. 

Айтиш керакки, коммунал хизматлар учун тарифлар охирги марта 2016 йил 1 октябрда ошган эди.

Дурдона Расулова 

Теглар:Коммунал хизматлар Табиий газ Иситиш тизими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар