...
МЕНЮ
ONLINE TV

Келаси ойдан бошлаб электр энергияси, табиий газ нархи ошади


12:00, 20.10.2018 Жамият
 9 526

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида мазкур қарор жойлаштирилди.

Ўзбекистонда 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб электр энергияси, табиий газ ва ёқилғи нархлари ошиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори жойлаштирилди.
 
Таъкидланишича, ушбу тариф нархлари ошиши жаҳон бозорида энергетик-ёқилғи ресурсларнинг нархи ошиб бориши ва Ўзбекистон мазкур соҳада давлат монополиясини камайтириш, ресурслар сотишда бозор механизмларини жорий этиш мақсадида амалга оширилмоқда.
 
Ўзбекистонда аҳоли (маиший истеъмолчилар) учун электр энергияси тарифи 16 ноябрдан бошлаб 10 фоизга ошади ва 1 киловатт нархи 250 сўмни ташкил этади. 2019 йил 1 июндан бошлаб эса тариф яна 12 фоизга ошиб 280 сўмга тенг бўлади.
 
Бунда электр плиталар билан жиҳозланган кўп хонадонли турар жойлари ва ётоқхоналарда яшовчи истеъмолчилар учун 50% чегирма берилади.


 
Корхоналар ва ташкилотлар учун эса 16 ноябрдан электр энергияси тарифи 45 фоизга ошади ва 1 киловатт нархи 331 сўмга тенг бўлади. 2019 йил 1 июндан бошлаб эса тариф 370 сўмгача ошади.

Табиий газ тарифлари ҳам 2018 йилнинг 16 ноябрдан ошиши кутилмоқда. Жумладан, аҳоли учун ўртача 10 фоиз, корхоналар учун эса кўпроқ нарх ошиши режалаштирилган.
 
Қарорга кўра, газ ҳисоблагичлари ўрнатилган хонадонлар учун табиий газ нархи 16 ноябрдан 10 фоизга ошиб, бир куб.м. 320 сўмга тенг бўлади. 2019 йил 1 июндан бошлаб эса, газ нархи 350 сўмга кўтарилади.
 
Газ ҳисоблагичи ўрнатилмаган хонадонлар учун 16 ноябрдан янги нарх 553 сўмни ташкил этади. 2019 йил 1 июндан эса 605 сўмга кўтарилади. Лекин уларнинг уйни иситиш учун ишлатган газ ҳажми 320 сўмдан ҳисобланади. Корхона ва ташкилотлар учун эса газ нархи 16 ноябрдан бошлаб 600 сўмни ташкил этади. 2019 йил 1 июндан эса газ нархи яна 50 сўмга ошиб 650 сўмга тенглашади.
 
Бунда ғишт, асфальт, цемент ва бошқа бир қатор қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар, ресторан ва кафелар ва иссиқхоналар учун табиий газ нархи 1000 сўм қийматида қолади. Лекин ушбу корхоналар энергия тежовчи технологиялар ва ускуналар ишлатса, улар учун газ нархи 16 ноябрдан 600 сўмга тушади. 2019 йил 1 июндан эса 650 сўмга тенг бўлади.
 
Автомобиль газ қўйиш шохобчалари учун табиий газ нархи ҳам 800 сўм қийматида қолади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Электр энергияси Табиий газ Ёқилғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар