Рустам Тўхтабоев 2004 йилда "Дўстлик" ордени билан мукофотланган эди.
У 1958 йил 5 август куни Тошкентда таваллуд топган эди. 1980 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. 1980-1986 йилларда Тошкент давлат университетида ўқитувчи, 1986-1996 йилларда Хориждаги ватандошлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамият ходими, 1996-1997 йилларда президент девонининг давлатлараро муносабатлар масалалари бўйича бош маслаҳатчи, 1997-2000 йилларда президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2000-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари – ТИВ Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, 2005 йилдан 2015 йилга қадар ташқи ишлар вазири ўринбосари – Ташқи сиёсий фаолият таҳлили ва стратегияси бош бошқармаси бошлиғи бўлган.
Рустам Тўхтабоев 2004 йилда "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.