...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: Раҳбарлар фаолияти энди пахта ё ғаллага қараб баҳоланмайди


12:01, 01.07.2017 Жамият
 5 297

Қани, ана шу шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари, тегишли мутасаддилар, бу масалаларга қандай баҳо беришингиз мумкин?

“Қани, ана шу шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари, тегишли мутасаддилар, бу масалаларга қандай баҳо беришингиз мумкин?”, деган саволни кўтарди Шавкат Мирзиёев кеча бўлиб ўтган “Камолот” қурултойида.
 
“Яна бир мисол. Бухоро шаҳрида жойлашган Ибн Сино номидаги дам олиш ва истироҳат боғи Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 2016 йилнинг ноябрь ойигача реконструкция қилиниб, “Камолот” балансига ёшлар маркази сифатида ўтказилиши зарур эди. Лекин маблағ етишмаслиги туфайли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари тўхтаб қолган.
 
Қани, ана шу шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари, тегишли мутасаддилар, бу масалаларга қандай баҳо беришингиз мумкин?
 
Сизлар раҳбар бўлган ҳудудларда яшайдиган ёшлар зерикканидан нима қилишни билмасдан, бемаза ишларга берилиши, безорилик, жиноят йўлига кириши, зарарли оқимларга қўшилиб кетиши мумкинлиги наҳотки сизларни безовта қилмаса?! Ёшлар учун барча шароитларни муҳайё қилдик, деб биз кимни алдаяпмиз?
 
Шу муносабат билан барча катта-кичик раҳбарлар қулоғига қўрғошиндек қуйиб олсин: биз энди сизларнинг фаолиятингизга пахта ёки ғаллага қараб эмас, энг аввало, сизларнинг ёшларга, ёшларга оид давлат сиёсатига бўлган муносабатингизга қараб баҳо берамиз.
Бобур Жалолов

Теглар:Камолот Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар