...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёшлар иттифоқининг кафолати Шерозни қамоқдан қутқариб қолди


15:16, 12.12.2017 Жамият
 5 524

Шерозга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши очилди. Жиноят иши материалларига кўра, у 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин эди.

Аввалроқ,  жиноят йўлига адашиб кириб қолган  ёшлар Ўзбекистон Республикаси ёшлар итифоқи кафиллиги ва кафолат хати орқали жиноий жазодан озод этилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ёшлар иттифоқининг яна бир ёш йигитнинг камида 5 йил қамоқ жазосидан қутулиб қолиши учун кафилликни ўз зиммасига олди.
 
Шероз Сувонов Самарқанд вилояти Тайлоқнинг Украч қишлоғида туғилган бўлиб, қўлида гулдай ҳунари бор. У Самарқанддаги йирик корхоналардан бирида ишлайди.

Шероз қизиққонлиги, қолаверса, ўз ҳаракатининг ижтимоий хавфлилик даражасини билмаслиги оқибатида “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали “Жесты и катастрофы” каналидаги жангари видеороликни танишига юборган.
 
Бу ножўя ҳаракат фош этилгач, Шерозга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши очилди. Жиноят иши материалларига кўра, у 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин эди.
 
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди биносида Тошкент шаҳар судининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди. Унда Шероз Сувоновга нисбатан очилган жиноят иши кўриб чиқилди.
 
Суд мажлисида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Р.Қобилов, Тайлоқ тумани кенгаши раиси М.Ашуров ҳам иштирок этди ва Ш.Сувонов ҳақида ўз фикрларини билдирди.
 
– Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилаётганда Президент Шавкат Мирзиёев ушбу ташкилот зиммасига ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан муҳим вазифалар қўйди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Р.Қобилов.
 
– Жумладан, ҳаётда билиб-билмай ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган ёки бошқа ножўя ишга қўл урган ёшларни тўғри йўлга бошлаш, жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш ҳам иттифоқ фаолиятининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Шерознинг келгусида бундай ножўя ишлар қилмаслиги ва ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлиб, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш тадбирларида қатнашишига, эл-юрт учун керакли кадр бўлиб етишишига кафолат бердик – дейди, Р. Қобилов.
 
Суд ёшлар иттифоқининг ижобий тавсифномаси ва кафолатини инобатга олиб, судланувчи Ш.Сувоновга тайинланиши мумкин бўлган 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазосини 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишига алмаштирди.

ЎзАнинг хабарига кўра, Ёшлар иттифоқининг саъй-ҳаракати билан бир йигит камида 5 йил қамоқ жазосидан қутқариб қолинди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ёшлар иттифоқи Кафиллик хати Кафолат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар