Ўзбекистон ёшлар иттифоқининнг барча ҳудудий кенгашларига янги номзодлар сайланади.
Бугун, 11 июль куни республика бўйлаб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларининг кенгайтирилган йиғилишлари старт олди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан кенгайтирилган йиғилишларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилиб, чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Унга мувофиқ, йиғилишларни ўтказиш юзасидан ҳудудий Кенгашларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида бўлиб ўтган йиғилишлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 30 июнь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижросини ташкил этиш бўйича Иттифоқ ҳудудий Кенгаши ва Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро Кенгаш олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди.
1987 йилда туғлиган Абат Данияров (амалдаги раис) Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимига 1988 йилда туғилган Элбек Шукуров сайланди. Андижон вилояти Кенгаши раислигига эса Андижон шаҳар ҳокимининг ёшлар масаласи бўйича ўринбосари Нодирбек Юсупов номзодига ёшлар ишонч билдирди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, йиғилишлар 14 июлга қадар давом этади ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининнг барча ҳудудий кенгашларига янги номзодлар сайланади.

Мусулмонбек Иброҳимов