...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД раҳбари вафот этгани ростми?


17:50, 11.07.2017 Олам
 9 385

ИШИД жангарилари қисқа мазмундаги хабарни эълон қилишган.

ИШИД жангарилари террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақида маълум қилишди. Бу ҳақда Россия ОАВлари хабар тарқатган.
 
Маълумотларга қараганда, ИШИД жангарилари қисқа мазмундаги хабарни эълон қилишган. Унда ал-Бағдодийнинг вафот этгани ва гуруҳ тез орада янги раҳбар сайлаши ва уни эълон қилиши ҳақида айтилган.
 
Аввалроқ, апрель ойида Мосулга қочиб кетган ал-Бағдодий Сурия ва Россия ҳарбий кучлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Суриядаги авиаҳужумлар натижасида ИШИД раҳбари йўқ қилингани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
 
2 июль куни эса Ироқда намоз вақтида ал-Бағдодийнинг ўлган бўлиши мумкинлиги айтган имом жангарилар томонидан ўлдирилди.
 
Хориж ОАВларининг навбатдаги хабари ҳам ҳақиқат экани ҳозирча аниқ ўз тасдиғини топмаяпти. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ИШИД Ал-Бағдодий Террорчилик гуруҳи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!