...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоийда бир фуқаро шеригини пичоқлаб қўйди


17:34, 11.07.2017 Жамият
 2 785

Жанжални кўрган фуқаролар шикастланган йигитни тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун касалхонага олиб боришади.

Навоий шаҳар Имом Ал-Бухорий кўчасида маст ҳолда бўлган икки нафар фуқаро ўзаро жанжаллашиб қолишади. Оқибатда жанжал шу даражага етиб келадики, бири иккинчисининг қорнига пичоқ билан уриб, қаттиқ жароҳат етказади.
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матубот хизматининг хабар беришича, бу жанжални кўрган фуқаролар шикастланган йигитга, яъни 1984 йилда туғилган Навоий шаҳрида яшовчи С.К.ни тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун касалхонага олиб боришади.
 
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида жиноят содир этган шахс асли самарқандлик бўлиб, Кармана туманида вақтинча рўйхатда турган Т.Т. (1968 йилда туғилган) қўлга олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Навоий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар