Собиқ раҳбар рафиқаси билан 25 йилдан буён бирга ва улар 2 қизнинг ота-онаси ҳисобланади.
Аэропортда кетаётган Барак Обамани йўловчилардан бири таниб қолиб, у билан суратга тушишни сўраган ва аёл 6 ойлик қизчасини Обамага бериб, ўзи селфи-сурат тушган. АҚШ ОАВлари бу сурат орқали турли хабарларни тарқатишди. Хусусан, Барак Обама суратда никоҳ узугисиз бўлгани алоҳида таъкидланган. Бу эса гўёки Барак Обама ва Мишель Обама ўртасида муаммо борлигидан дарак беради.
Собиқ президентнинг рафиқаси билан ажрашаётгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳамда Барак Обаманинг узуксиз тушган сурати ижтимоий тармоқлар, жумладан, Twitter орқали тез фурсат ичида тарқалиб кетди.
Ғарб ОАВлари бир неча йилдан буён Барак ҳамда Мишель Обама муносабатлари ўртасидаги зиддиятликлар ҳақида ёзиб келади, аммо улар ҳамон бирга. Яқинда собиқ президент оиласи Балида дам олиб қайтди.
Барак Обама бир неча интервьюларда никоҳ узугини йўқотиб қўймаслик мақсадида атайлаб тақмаслиги ҳақида айтиб ўтган. Собиқ раҳбар рафиқаси билан 25 йилдан буён бирга ва улар 2 қизнинг ота-онаси ҳисобланади.