Ҳодиса натижасида болакайдан ташқари унинг отаси ҳам қурбон бўлди.
10 июль, душанба куни Хитой Халқ Республикасидан сайёҳларни олиб кетаётган автобус Таиланднинг Пхукет ороли атрофида ағдарилиши натижасида 2 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 20 сайёҳ жиддий жароҳат олган. Бу ҳақда Phuket News маҳалий газетаси хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа кеча кечқурун Патонг шаҳрида содир бўлган. Автобус тўхташга улгурмаган ва шаҳар кўчаларининг бирида электр тармоғи устуни ва уйларга урилиб, ағдарилиб кетган.
Марказий шифохона берган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 10 ёшли болакай ва унинг отаси ҳалок бўлган бўлса, қарийб 25 киши турли тан жароҳати олишган.
Ҳозирда йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари ҳали аниқланмади. Тартибни сақлаш ходимларининг хабар беришича, автобус ҳайдовчиси кўрсатма бериш учун ҳибсга олинган.

Акмал Эшонхонов