Қаҳрамон Қуронбоев ва Абдусалом Азизов ҳамкорликни йўлга қўйди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов, Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси — Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев сўзга чиқди.
Имзоланган меморандум Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм ва муассасаларида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларини тузиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш, ёш ҳарбий хизматчилар учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ташаббусларини рағбатлантириш, ёш ҳарбий хизматчилар, чақирувга қадар ёшларнинг турли мафкуравий таҳдидларга қарши мустаҳкам иммунитетини шакллантириш, уларни масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёшлар сафини кенгайтириш каби улуғвор мақсадларга хизмат қилади.
Учрашув “Ёшлар пресс-клуби” залида ўтказилган.