Дунё нашрлари Самарқанддаги конференция тўғрисида ёзмоқда.
АҚШда нашр қилинувчи The Diplomat нашри (thediplomat.com) 10 ноябрь куни дунёнинг турли мамлакатлари делегациялари хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича минтақавий конференцияда иштирок этиш учун Буюк ипак йўлининг юраги — азим Самарқандда тўплангани ҳақида маълумотни чоп этди.
Нашрда ёзилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ягона тарих ва умумий келажак” номли конференция мавзусини баён этиб, ўзининг Марказий Осиёдаги аҳолиси энг зич жойлашган давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг биринчи йилининг устувор йўналишлари — яқин қўшничилик ва иқтисодий тараққиёт ҳақида сўзлаб берган.
Мазкур анжуманнинг ўтказилиши Ўзбекистон раҳбариятининг очиқ ташқи сиёсат юритиш борасидаги қатъиятини яққол намоён этгани айтилган.
Ўзбекистон Раҳбари Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ҳамда ўзаро манфаатли, барқарор тараққиёт йўлидаги интилишларни қўллаб-қувватлагани қайд этилган.

Зоҳиршоҳ Жўраев