...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВ раҳбари Испания Сенатида учрашув ўтказди


08:40, 15.11.2017 Жамият
 1 427

Абдулазиз Комилов Испания сафарида қатор учрашувларда иштирок этди.

Кеча, 14 ноябрь куни Испания пойтахти Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Испания Қироллиги Сенати раисининг биринчи ўринбосари Педро Санз билан учрашди.
 
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув давомида Ўзбекистон-Испания мулоқотини янада ривожлантириш ва парламентлараро алоқаларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинган.
 
Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Испания Бош Кортеслари ўртасида мунтазам алоқалар сиёсий, савдо-иқтисодий, ивеститсиявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланиши таъкидланган.
 
Суҳбат давомида умумий кун тартибини аниқ мазмун ва қўшимчалар билан тўлдириш ҳамда ўзаро муносабатларга узоқ муддатли тус беришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқлангани қайд этилган.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Мадрид шаҳрида Испания қироллиги Савдо бўйича давлат котиби Мария Луиза Понсела билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ташқи ишлар вазирлиги Абдулазиз Комилов Испания Қироллиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар