Ҳозирги кунда 796 612 нафар уюшмаган ёшлар шундан 406921 нафари қизлар борлиги аниқланди.
Ҳудудлар ва секторлар кесимида уюшмаган ёшларнинг рўйхати шакллантирилди. Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда 796 612 нафар уюшмаган ёшлар шундан 406921 нафари қизлар борлиги аниқланди.
Ўтган давр мобайнида уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 1482 марта меҳнат ярмаркалари ташкил этилган бўлиб, уларда 228 339 нафар ёшлар қамраб олинди ва 43 835 минг нафари иш билан таъминланди.
Бундан ташқари Ўзбекистон ёшлар иттифоқига иш сўраб мурожаат қилган 184309 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Ёшлар айниқса, хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, Иттифоқ томонидан 80 та тикув машиналари бепул тарқатилиб, 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Республика миқёсида, барча вилоятларда жами 288 та ихчамлаштирилган, намунали тўйлар ташкил этилди.
Ўз тенгдошларига ўрнак бўлиб, рисоладагидек тўй ўтказишда ташаббус кўрсатган ёш оила вакилларига китоблар жамланмаси ҳамда тарихий шаҳарлар бўйлаб зиёрат саёҳати учун йўлланмалар берилди