...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Ҳакамларга видеотакрор қанчалик ёрдам берди?


17:04, 30.06.2018 Спорт
 1 730

Видеотакрор кўриб чиқилганидан сўнг 17 бор баҳсли вазиятлар аниқланди.

Москва шаҳрида ўтган навбатдаги брифингда ФИФА, ҳакамлар тўғрисидаги саволарга якуний жавоб берди. Унга кўра, ҳакамларга видеотакрор (VAR) қандай ёрдам бергани айтиб ўтилди.
 
ФИФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Пьерлуижи Коллина, ҳакамлар департаменти директори Массимо Бузакка ва VAR лойиҳасининг раҳбари Роберто Розетти 29 июнь куни ҳакамларни ўйинда бажарган ишларини тахлил қилдилар.
 
Унга кўра, ҳакамлар гуруҳ босқичи давомида видеотакрорлардан фойдаланиб, 335 бор баҳсли вазиятларни қайтадан кўриб чиқди. Ўртача битта ўйинда 6,9 та.
 
Видеотакрор кўриб чиқилганидан сўнг 17  бор баҳсли вазиятлар аниқланди, шундан 14 тасида қабул қилинган қарор ўзгартирилди.
 
Мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичида ҳакамлар видео такрорларсиз 95 фоиз тўғри қарор чиқарди. Ундан фойдаланиб эса, 99,3 фоиз тўғри қарор чиқарилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:VAR видеотакрор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!