...
МЕНЮ
ONLINE TV

#ConfedCup2017: Равшан Эрматов португалияликлар урган голни инобатга олмади


23:20, 18.06.2017 Спорт
 6 898

Учрашувнинг 21-дақиқасида Пепе Гилерме Очоа қўриқлаётган дарвозани ишғол этганди.

Конфедерациялари кубоги-2017 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Португалия ҳамда Мексика (2:2) терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангани ҳақида хабар бергандик.
 
Айнан ушбу учрашувда португалияликлар томонидан урилган гол илк марта вазият видеотакрорини ўрганиб чиқилгандан кейин ҳисобга олинмади.
 
Учрашувнинг 21-дақиқасида номинал мезбонлар ҳимоячиси Пепе Гилерме Очоа қўриқлаётган дарвозани ишғол этди. Португалия голни нишонлаётган бир вақтда учрашув бош ҳаками Нестор Питана видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти ўзбекистонлик Равшан Эрматовдан вазиятга ойдинлик киритишни сўради.
 
Ўз навбатида Равшан Эрматов гол офсайддан урилганини таъкидлади. Ва шу тариқа Португалия термасининг голи инобатга олинмади. Ушбу вазиятда португалияликларнинг тўрт футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги кўринди ва унга ойдинлик киритиш учун ярим дақиқа кифоя бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов ЖЧ-2018 мусобақасидан аввал Россияда ўтказилаётган Конфедерациялар Кубоги-2017 мусобақасида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажаряпти.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Равшан Эрматов видеотакрор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Албаткор
00:47 19.06.2017

Ажойиб хабар! Аммо Равшан Эрматов бугун ишламади. У эртага, Австралия - Германия ўйинида ишлайди! :))



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!