208 нафар ёшлар “Ёшлар кафиллиги” асосида суд залидан озод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида имзоланган меморандумга кўра, бугунги кунда адашиб жиноят йўлига кирган, содир этган жиноий қилмишидан чин кўнгидан пушаймон бўлган 208 нафар ёшлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларининг “Ёшлар кафиллиги” асосида суд залидан озод қилинган.
Судлар томонидан уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тури тайинланди.