...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия Трамп ва Путиннинг учрашувидан ҳавотирга тушиб қолди


16:52, 30.06.2018 Олам
 3 337

АҚШ ва Россия давлат раҳбарлари учрашуви НАТО саммитидан кейин бўлиб ўтади.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиши ҳақида хабар берган эди.
 
Буюк Британия Трамп ва Путиннинг бўлажак учрашувидан ҳавотирга тушиб қолган. Британия икки давлат раҳбарининг учрашуви НАТОда келишмовчиликлар чиқариши мумкинлигидан ташвишланяпти. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар берди.
 
Нашрнинг ёзишича, Британия вазирлари учрашувда Трамп Европа олдидаги ҳарбий мажбуриятларини камайтиришга рози бўлишидан қўрқмоқда. Агар шундай бўлса, Европадаги шимолий атлантика альянси давлатлари ҳимояси заифлашиб қолади.
 
Шунингдек, британиялик амалдорлар АҚШ раҳбари НАТОнинг режалаштирилган ҳарбий машқларига ўзгартириш киритиши ёки бекор қилиши мумкинлигидан ҳам ташвишланяпти.
 
Мутахассислар ва Британия ҳукумати аъзолари НАТОнинг бўлажак саммити ҳамда Путин ва Трампнинг учрашуви натижасида АҚШ қуролларни тежаш мақсадида Норвегияда ўтадиган ҳарбий машғулотлардан воз кечишидан ҳавотирда эканликларини билдиряптилар.
 
Бундан ташқари расмий Лондон Польшадаги АҚШ ҳарбий базаси НАТО шартлари асосида эмас икки томонлама келишув асосида унинг ўз ҳисобидан ташкил этилишидан чўчиб турибдилар.
 
Британиянинг энг катта қўрқуви Трамп Қримни Россия ҳудуди деб тан олиши ва санкциялар сиёсатини қайта кўриб чиқиши мумкинлигидан бўляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Россия Британия НАТО Дональд Трамп Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!