...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёшлар иттифоқи 17,5 миллиард сўмни талабаларга “тикди”


15:56, 30.06.2018 Жамият
 2 036

Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистонда “Ёшлар куни” нишонланмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 6979 нафар талаба учун 17,5 миллиард сўм тўлов-контракт пули тўлаб берилди.
 
Ўзбекистон Республикаси бўйича 190 та касб-ҳунар коллежлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи балансига ўтказиб берилиб, уларнинг негизида “Ёшлар марказлари” ташкил қилинди.
 
54 йўналишдаги тил ва касб-ҳунарга ўргатиш бўйича 1748 та бепул тўгаракларнинг фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур тўгаракларда ҳар куни 140 минг нафарга яқин ёшлар билим ва кўникма эгаллашмоқда.
 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини имтиёзли равишда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишга тавсиянома бериш механизми жорий этилди;
 
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаш тизими жорий этилиб, 2018 йил 1 чоракда 1967 нафар талабалар учун қарийб 5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди;
 
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилиб, жорий йилда 6979 нафар талабалар тўлов-контракт пулининг 35 фоизи учун 17,5 миллиард сўм маблағ тўлаб берилди;
 
Республиканинг барча туман ва шаҳарларида “Ёш тарғиботчилар” гуруҳлари тузилиб, жами 3530 та маҳалла фуқаролар йиғини, 2260 та корхона ва ташкилот, 82 та фермер хўжаликлари, 103 та ҳарбий қисмларда учрашувлар ўтказилди, 2,4 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.
 
Учрашув ва очиқ мулоқотларда аниқланган 4 мингдан ортиқ муаммо ва таклифлар жойида ҳал этилди; Очиқ мулоқотлар якуни бўйича 2650 дан ортиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган турли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда;
 
Ёшлар симфоник оркестри фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ёшлар иттифоқи тўлов контракти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар