...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Россияда мигрантлар оммавий жанжал уюштирди, уларнинг кўпчилиги ўзбекистонликлар


15:48, 30.06.2018 Олам
 12 874

Жанжалга гувоҳ бўлганларнинг сўзларига кўра, ишчилар бир-бирига тош отиб, таёқлар билан уришганлар.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри шимолидаги қурилиш майдонларидан бирида ишчилар ўртасида оммавий жанжал содир бўлди. Жанжалдан кейин 30 нафар киши полиция маҳкамасига олиб кетилган.
 
Жанжалга гувоҳ бўлганларнинг сўзларига кўра, ишчилар бир-бирига тош отиб, таёқлар билан уришганлар. Яқин атрофдаги маҳаллий аҳоли бу ҳақда полицияга хабар берган.
 
Воқеа жойига келган полиция ходимлари жанжан устидан чиқмаган. Бироқ кейинроқ, Елизаветин шифохонасига оғир аҳволдаги 18 ёшли тожикистонлик келтирилган. Шифокорлар унда ёпиқ шаклдаги мия жароҳатланишини аниқлашган. Шунингдек, шифохонага ишчининг 37 ёшли ўзбекистонлик ҳамкасби ҳам келтирилган. Ўзбекистонлик ишчи тиззасидан жароҳат олган ва қулоғи йиртилган ҳолда бўлган. Унинг жароҳати ғайритабиий кўринган.
 
Кечга яқин жанжалнинг 30 нафар иштирокчиси полиция бўлимига юборилган. Уларнинг 26 нафари Ўзбекистон, икки нафари Тожикистон ва бир нафари Озарбайжон фуқароси бўлган. 19 нафар ишчига Россия ҳудудида бўлиш вақтида қоидаларни бузиш бўйича баённома тузилган, яна 11 нафар ишчининг ҳаракатларига полиция майда безорилик сифатида чора кўрган.
 
Қурилиш компаниясининг маълум қилишича, қурилиш майдони ҳудудида маиший масала сабаб жанжал келиб чиққан. Жанжалда жабрланганлар бўлмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Санкт-Петербург мигрант жанжал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!