Ойликларнинг кўтарилиши кишини лол қолдиради, негаки ҳамшираларимиз ва бошқа мутахассисларимиз жуда оғир шароитларда ишлайди.
Уларнинг фикрича, врачлар ёрдамчи ходимларга нисбатан жудаям кўп даромад қилади. Қолаверса, врачлар бу пуллар беморларга хизмат кўрсатишни яхшилашга сарфланса мақсадга мувофиқ бўлишини айтмоқда.
“Ойликларнинг кўтарилиши кишини лол қолдиради, негаки ҳамшираларимиз ва бошқа мутахассисларимиз жуда оғир шароитларда ишлайди, беморларимиз эса сўнгги йилларда молиялаштиришнинг кескин қисқартирилиши туфайли зарур хизматлардан фойдалана олмаяпти”, дейилади врачларнинг талабномасида.
CNBC телеканали келтираётган маълумотларга қараганда, Канадада врачларнинг йиллик ўртача маоши 261 минг долларни, жарроҳларники эса 355 минг долларни ташкил этади.