...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев ойлик ва пенсиялар оширилиши ҳақида гапирди


10:13, 31.10.2018 Жамият
 10 867

Кечаги йиғилишда 2019 йилги бюджетнинг харажатлар қисми муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 30 октябрь куни жорий йилда давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
 
Йиғилишда 2019 йилги бюджетнинг харажатлар қисми муҳокама қилиниб, Президент уни асосан ижтимоий ва иқтисодий соҳаларга йўналтириш зарурлигини таъкидлади. 
 
“Келгуси йил ҳам бюджетдан тўланадиган ойлик, пенсия ва нафақаларни инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш сиёсатини давом эттиришимиз керак.
 
Бунда ойлик маошининг ўсиши нисбатан паст бўлган ижтимоий соҳа ходимларига асосий эътибор қаратиш, жумладан, тиббиёт ходимларининг ойлигини 26,5 фоизга, олий таълим ва фан муассалалари ходимлари иш ҳақини 1,5 баробарга ошириш зарур, деди Мирзиёев.
 
Демак, ушбу йиғилишда ижтимоий нафақалар учун маблағлар ҳажми 20 фоизга кўпайтирилиши, умуман, ойлик ва унга тенглаштирилган тўловларнинг давлат бюджети харажатидаги улушини 49 фоиздан 54 фоизга ошириш режалаштирилди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев ойлик пенсия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар