Баҳсларда 250 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.
1-8 ноябрь кунлари Марғилон шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 2001-2002 йилларда таваллуд топган ёш чарм қўлқоп усталари иштирок этади. Баҳсларда 250 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.
Маълумот учун, ушбу мусобақа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун муносиб номзодларни саралаб олиш, уларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш мақсадида ташкил этиляпти.