
Қонун ерости бойликларини сақлаш ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга ёрдам бериши таъкидланди.
Мажлисда кўрилган масалалардан яна бири Давлат геология қўмитаси, унинг тасарруфидаги ташкилотлар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасидаги роли, масъулиятини ошириш, мазкур соҳада фаол инвестициявий сиёсатни юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги ва “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунларга ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси бўлди.
Депутатлар фикрича, ушбу қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида фаолиятини қонунчиликка мувофиқ амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар сонининг кўпайиши ва солиқ тушумларининг ортишига, қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни қазиб олишни қонунийлаштириш, фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олиш ҳолларига чек қўйишга хизмат қилади.
Айни пайтнинг ўзида қонуннинг қабул қилиниши юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу соҳадаги ноқонуний фаолиятлари учун жавобгарлигини кучайтиришга, давлат назорати самарадорлигини оширишга, шунингдек, ерости бойликларини сақлаш ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга ёрдам бериши таъкидланди.