...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японлар Ўзбекистонда инвесторларга яратилган шароитларни ўрганади


11:50, 10.03.2018 Жамият
 1 913

Икки томонлама бизнес форум ташкил қилиниши белгиланди.

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Япония бизнес форумида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Делегация таркибидан Ташқи ишлар вазирлиги,  Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,  “Узтраде” АЖ,  Сурхондарё вилояти ҳокимлиги вакиллари ўрин олган.
 
Ўзбекистоннинг Токиодаги Элчихонаси маълумотига кўра,  форумда Япония Ташқи ишлар,  иқтисодиёт,  савдо ва саноат,  молия вазирликлари,  ташқи иқтисодий алоқаларга ихтисослашган давлат ташкилотлари вакиллари,  ўз соҳаларида етакчи компаниялар ва фирмалар,  молиявий тузилмалар раҳбарлари иштирок этади.
 
Нуфузли тадбирда Япониянинг расмий ва ишбилармон доиралари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар,  республикада чет эл инвесторлари учун яратилаётган афзалликлар ва қулай шароитлар,  ўзаро манфаатли ва бошқа аниқ лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари билан танишади.
Икром Раҳмон

Теглар:Япония Токио инветиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар