Немуро шаҳрини кучаяётган қор ва изғирин шамол оқибатида сув босиши мумкин. Шу сабабли бу ерда яшовчи 9,7 минг кишига ўз уйларини тарк этиш таклифи берилди.
Японияда кучли изғирин шамоли мамлакатдаги электр энергияси линияларини зарарлаши оқибатида Хонсю оролининг шимоли-шарқидаги 50 минг хонадон электр энергиясидан бебаҳра қолмоқда. Бу ҳақда ТАСС
хабар беради. Ушбу муаммони айни вақда мамлакатдаги энергетика компанияси бартараф қилиш билан банд. Хоккайдо оролининг шимоли-шарқида жойлашган Немуро шаҳрини кучаяётган қор ва изғирин шамол оқибатида сув босиши мумкин. Шу сабабли бу ерда яшовчи 9,7 минг кишига ўз уйларини тарк этиш таклифи берилди. Шунингдек, Хоккайдо 206 йўловчи поездларининг қатнови, 90 та авиарейслар номаълум муддатга бекор қилинди. Маълумотларга кўра, яқин кунлар ичида Хоккайдода 120 смлик қор ёғиши мумкин. Шамол тезлиги эса бир сонияда 30 метргача кучайиши кутилмоқда.
Кеча, 18 январь куни Япониянинг марказий ҳамда шимоли-шарқий қисмларида кучли қор ёғди. Йўллардаги автомобиллар қатнови билан кўплаб муаммолар юзага келди. Бир қанча автоҳалокатлар, ЙТҲлари кузатилди. Мамлакатда ушбу ҳолат юзасидан авиакомпаниялар 177 та ички рейсларни ҳам бекор қилган.