...
МЕНЮ
ONLINE TV

Солиқ хизмати органларининг 3 нафар раҳбар ходими лавозимидан озод этилди


11:58, 19.01.2016 Жамият
 3 990

Давлат солиқ хизмати органларининг 79 нафар ходимига тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари иштирокида давлат солиқ хизмати органларининг 2015 йилги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси  ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Адлия вазирлигида 2012 йил 15 мартида давлат рўйхатидан ўтган “Хўжалик юритувчи субйектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида” ги йўриқнома талабларининг бажарилишини назорат қилиш борасида Фарғона,  Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги танқидий кўриб чиқилди.
 
Муҳокама натижалари бўйича,  фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги учун марказий аппарат таркибий тузилмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбар ходимларидан 3 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган бўлса,  79 нафарига тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди. 

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар