...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиландда портлаш содир бўлди


10:51, 19.01.2016 Олам
 2 309

Таиланд жанубидаги мусулмонлар орасидаги баъзи босқинчилар 11 йилдирки хукумат билан уруш олиб боради.

Таиланднинг Сонгкхла провинциясидаги ресторанларнинг бирида кутилмаганда содир бўлган портлаш бир кишининг ўлимига, яна 7 кишининг турли тан жароҳатларини олишига сабаб бўлди, деб ёзади "news.day.az" нашри. Маҳаллий полиция берган тахминий маълумотларга кўра, ресторан граната ёрдамида портлатилган. Ушбу ҳодисадан кейин 10 дақиқа ўтар-ўтмас, унча узоқ бўлмаган масофада яна бир портлаш содир бўлган. Иккинчи портлаш оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Портлаш ташкилотчилари номаълум. Таиланд жанубидаги мусулмонлар орасидаги баъзи босқинчилар 11 йилдирки хукумат билан уруш олиб боради. Бу вақт мобайнида портлашлар ва отишмалар натижасида жами 6500 дан ортиқ маҳаллий аҳоли вакиллари, сайёҳлар ҳалок бўлган.
Умида Якубова
 

Теглар:Таиланд Сонгкхла 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!