Ўзбекистон Республикаси Президенти Жаноби Олийларига
Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллер Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга чуқур эҳтиромини билдириб мактуб йўллади. Унда шундай дейилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Жаноби Олийларига
Ўзбекистон Республикаси Президенти Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Сиз билан 2015 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонга ташрифим чоғида учрашганим менга улкан мамнуният бағишлади. Шахсан Сизга ва Ўзбекистон ҳукумати вакилларига самимий қабул ҳамда самарали мулоқотлар учун ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман.
Сизнинг хусусий секторни Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг устувор йўналишига айлантириш борасидаги стратегик концепциянгизни юксак баҳолайман ва қўллаб-қувватлайман. Ўзбекистон кейинги ўн йиллар давомида эришган улкан ютуқлар ва ўсиш суръатларини сақлаб қолиши ва янада ривожлантириши учун тараққиётнинг янги усулларини топиши зарур деган фикрга тўла қўшиламан. Давлат секторини бошқариш самарадорлиги ва очиқлиги халқаро стандартларга мувофиқ олиб борилаётган Ўзбекистонда замонавий технологиялар билан жиҳозланган, давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган хусусий сектор бундай ўсишни таъминлашда асосий омил бўлмоқда.
Сизни ишонтириб айтаманки, Жаҳон банки гуруҳи Ўзбекистон билан ҳамкорликни юксак қадрлайди ва ўзаро шериклигимизнинг навбатдаги концепцияси доирасида мамлакатингиз иқтисодий тараққиёти янада юксалиши йўлида ҳамкорлик қилишга доимо тайёр.
Самимий эҳтиром билан,
Сирил Мюллер,
Жаҳон банкининг Европа ва
Марказий Осиё мамлакатлари
бўйича вице-президенти