Япониянинг Нарита халқаро аэропортида Boeing 767 Airbus A-320га келиб урилди
Япониянинг Токиодаги Нарита халқаро аэропортида икки ҳаво кемаси тўқнашиб кетди, дейди Япониянинг NHK телеканалига ҳавола қилаётган “РИА Новости” ахборот агентлиги.
Телеканалнинг берган хабарига кўра, All Nippon Airways компаниясига тегишли юк ташувчи Boeing 767 Нарита аеропортининг учиш йўлагида бошқарувни амалга ошираётган чоғда Jet Star компаниясига тегишли Airbus A-320 йўловчи самолётининг чап қанотига келиб урилган. Ҳалокат вақтида зарар кўрган ҳаво кемаси ичида йўловчилар бўлмаган.
NHK’нинг айтишича, ҳодиса аслида 11 декабрь куни содир бўлган. Лекин у орадан бир ҳафта ўтгач маълум бўлди. Воқеа ҳақида ОАВга ўз вақтида хабар қилинмаганининг сабаблари аниқ эмас.

Адиз Аҳмедов