...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда автобус ёниб кетди


10:29, 17.12.2015 Жамият
 5 009

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари воқеа жойига 10 дақиқада етиб келишган.

17 декабрь куни Тошкентдаги Алишер Навоий ва Амир Темур кўчаларини боғловчи чорраҳада Mercedes Benz русумидаги автобус ёниб кетди. Бу ҳақда www.facebook.com ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида, Tеlegram мессенжерида хабарлар ҳамда воқеа жойидан олинган суратлар ва видеотасвирлар тарқалди.  

Орқа тарафдан чиққан олов автобуснинг салонига ҳам ўз таъсири ўтказмай қолмаган. Йўловчилар орасида шикастланганлар йўқ. Мазкур йўловчи ташиш транспортининг рақами ва қайси автобус саройига тегишли экани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Хабар беришларича, Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари 10 дақиқада воқеа жойига етиб келишган.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар мамлакатимизда "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" деб эълон қилинган эди. 
Ёдгор Абдулло

Теглар:Автобус Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

mona
14:17 22.12.2015

bu sayt manga juda yoqadi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар