...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ террорчиликка қарши курашни ўз остоналаридан бошлади


11:11, 17.12.2015 Жамият
 3 417

Европа Иттифоқининг айрим фуқаролари АҚШга кириши таъқиқланиши мумкин. Европанинг ҳам бу чорага қарши жавоби бор.

Расмий Брюссель, агар Америка Конгресси Европа Иттифоқининг Сурия, Ироқ, Эрон ёки Судан давлатларида бўлиб қайтган вакилларига АҚШга киришни тақиқлаш бўйича қонун қабул қилса, унинг фуқароларига нисбатан виза тизимини жорий қилишини маълум қилиб, пўписа қилди. Бу ҳақда Yahoo News ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Бу масала Европа Иттифоқининг 28 аъзоси вакилларини жамлаган йиғилишда муҳокама қилинди. Париж воқеаларидан сўнг террорчиликка қарши курашнинг дастури доирасида АҚШ парламенти махсус қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Бу масала АҚШ Призеденти маъмурияти томонидан таклиф қилинган эди. Париж фожеалари айбдорлари келиб чиқиши бўйича асли марокашлик бўлган Бельгия ва Франция фуқаролари эди. Улар Сурия ва Ироқдаги урушда иштирок этган. Бунгача уларнинг ҳеч қандай визаларсиз АҚШда бўлиб қайтгани ҳақида ҳам далиллар мавжуд.

Конгресснинг қонун лойиҳасига кўра, 2011 йил 1 март санасидан кейин Сурия, Ироқ, Эрон ва Суданда бўлиб қайтган Европа Иттифоқи фуқаролари АҚШ ҳудудига кириши чекланади. 
Адиз Аҳмедов

Теглар:АҚШ Европа Иттифоқи Виза Терроризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар