...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мавлуда Асалхўжаеванинг келинлари еттита бўлди


18:48, 16.12.2015 Кино
 8 042

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева, хонанда Манзура, раққоса Паризода ва актриса Феруза Собитова иштирокидаги “Қайнона ва келин” ситкомининг навбатдаги фаслини суратга олиш ишлари бошлаб юборилди.

MY5 телеканали орқали эфирга узатилган “Қайнона ва келин” ситкоми ўз мухлисларини топиб, каналнинг биринчи йилдаги фаолиятида муҳим ўрин тутган эди. Бугундан эътиборан мазкур ситкомнинг янги фаслини суратга олиш ишлари бошлаб юборилди.

Ғоя муаллифи Равшан Ҳакимов бу гал Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаевани Фармонбибига “айлантириш” истагида. Унинг келинлари энди нақ еттита. Бош ролларни раққоса Паризода, актриса Феруза Собитова ва хонанда Манзура ижро этяпти. Дарвоқе, ситкомнинг биринчи фаслида Асалхўжаеванинг келини бўлишга вақт топмаган Манзура бу гал тасвирга олиш жараёнларида ҳозиру нозир. Қолган келинларнинг кимлигини ҳозирча сир тутаётган ижодий жамоа ситкомнинг навбатдаги фасли февраль ойидан бошлаб эфирга узатилишини маълум қилишди. Сценарий муаллифи Замира Холбоева ва режиссёр Наргиза Саидазизованинг айтишича, Асалхўжаеванинг бошқа келинлари ҳам шоу-бизнес оламининг таниқли “юлдуз”лари.

Ситкомнинг ҳар қисми 15 дақиқалик бўлиб, жами 50 қисмдан иборат.

Кўрамиз, ситкомнинг навбатдаги фасли қанчалик томошабинларни ўзига жалб қила оларкин? MY5 телеканалида кўришга арзигулик кўрсатувлар ва фильмлар тобора камайиб кетаётган бир пайтда, қиш мавсумида эфирга узатиладиган ситком сабаб каналнинг томошабинлар орасидаги мавқеи яна бир поғонага кўтарилса ажабмас. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Мавлуда Асалхўжаева Манзура MY5 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!