Гуруч отган кеманинг нима сабабдан фалокатга учрагани ҳозирча номаълум.
Кеча, 11 январь куни тунда Япониянинг Нагасаки префектурасидаги Гото ороли яқинида Шимолий Кореядан келаётган катта юк кемаси чўкиб кетди. Бу ҳақда “Mir24.tv” хабар бермоқда.
Чўкаётган кема бортидан келган фалокат сигналини эшитгач, япон қирғоқларни қўриқлаш хизмати ходимлари етиб воқеа жойига етиб боришган ва кема сувга бутунлай ғарқ бўлгунга қадар ундаги 26 нафар экипаж аъзоларини қутқариб олишга муваффақ бўлишган. Айни вақтда денгизчиларнинг саломатлиги хавф остида эмас.
Ҳозирча фалокат сабаби номаълум. Гуруч ортган кема Нампходан Вонсанга йўл олган эди.
Эслатиб ўтамиз, Япониядаги денгизда 2016 йилнинг сентябрь ойида ҳам шунга ўхшаш фалокат юз берганди. Ўшанда 400 тонна каустик сода ортган танкер фалокатга учраб, экипаж аъзолари қутқариб олинганди. Мутахассислар кемадаги кимёвий модданинг денгизга тушишининг ҳам олдини олишганди.

Умида Якубова