...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония ўзбекистонлик талабалар учун қарийб 2,5 миллион долларлик грант ажратди


10:40, 11.10.2017 Жамият
 2 553

2018 йилда 15 нафар магистр ва 2 нафар докторант ўқиш учун Японияга кетиши мўлжалланган.

Япония ҳукумати Ўзбекистонга кадрлар тайёрлаш соҳасида стипендиялар учун 2,3 миллион долларга тенг грант маблағи ажратди.
 
Кеча, 10 октябрь куни Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Нобуаки Ито, Халқаро ҳамкорлик бўйича Япония агентлиги (JICA) раҳбари Катсуоши Фушими ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестиция бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Аҳмаджонов ўртасида алмашинув нотаси ва грант келишуви имзоланди.
 
Ажратиладиган грант маблағи 2018 йилда Япония олий таълим муассасаларида ўқиш учун жўнаб кетадиган талабалар учун берилади. Хусусан, 15 нафар магистр ва 2 нафар докторант таълим олиш учун Японияга кетиши мўлжалланган.
 
Кадрлар тайёрлаш бўйича талабалар алмашинувини ўз ичига олган Япония лойиҳаси Ўзбекистонда 17 йилдан буён мавжуд бўлиб, шу вақтгача 309 нафар стипендия ва грантлар соҳиблари Японияда таълим олишга муваффақ бўлишган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Стипендия Грант Япония Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар