Ал-Ҳавижа аввалроқ Ироқ мудофаа кучлари томонидан “тозаланган” эди. Бироқ террорчилар...
Ироқнинг Керкук вилоятига қарашли Ал-Ҳавижа туманидаги қишлоқларда Ироқ мудофаа кучлари томонидан 40 нафар ИШИД жангариси йўқ қилинди.
Ироқ мудофаа кучлари қўмондони Заки Камол берган баёнотга кўра, Ал-Ҳавижа тумани ҳудудида жойлашган Рашод қишлоғидаги қамишзорда яширинган 40 нафар террорчи ўлдирилган.
Ироқ армияси ИШИД жангарилари назорати остидаги Ал-Ҳавижа озод этишга қаратилган ҳужумларни бошлагач, ИШИД жангарилари мағлубиятга учраган, бир қисми бошқа ҳудудларга қочиб кетишга улгурган эди.
Бир сўз билан айтганда, Ал-Ҳавижа аввалроқ Ироқ мудофаа кучлари томонидан “тозаланган” эди. Мазкур ҳудудга тинч аҳоли вакиллари келиб ўрнашаётган пайтда жангариларнинг яна пайдо бўлиши Ироқ ҳарбийларини сергак тортишга мажбур қилди.
Маълумот учун, Ал-Ҳавижа Ироқ мудофаа кучлари томонидан октябрь ойининг бошида ИШИДдан бутунлай озод этилган ҳудуд, деюб эълон қилинганди.