...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия МДҲда навбатдаги раисликни Тожикистонга топширади


10:16, 11.10.2017 Жамият
 2 060

Бешта асосий масала МДҲ саммитининг кун тартибида турибди. Музокаралар якуни бўйича 19 та ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин кеча, 10 октябрь куни Тожикистон ва Молдова президентлари Имомали Раҳмон ҳамда Игорь Додон билан алоҳида музокаралар ўтказди.
 
МДҲ саммити дастуридан қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бешта асосий масала кун тартибида турибди. Музокаралар якуни бўйича 19 та ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган.
 
2018 йилда МДҲда раислик вазифаси Россиядан Тожикистонга топширилади. Аниқроғи, навбатдаги йиғилиш 2018 йил октябрь ойининг биринчи ярмида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилди.
 
МДҲнинг навбатдаги саммитида Ўзбекистон, Россия, Беларусь Республикаси, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Молдова, Тожикистон ва Туркманистон президентлари иштирок этади.
 
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларини хавфсиз ўтказиш учун Бишкекда қолган эди.
 
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Сочига ташриф МДҲ саммити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар