...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев нега яна Тожикистонга кетяпти?


21:27, 25.09.2018 Жамият
 9 069

Саммит кун тартибидан турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболларига доир кенг кўламли масалалар ўрин олган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев   27 сентябрь куни Тожикистонга кетиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.
 
Саммит кун тартибидан турли соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва истиқболларига доир кенг кўламли масалалар ўрин олган.
 
Шунингдек, давлат раҳбарлари 2019 йилда МДҲга раислик қиладиган давлатни, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш жойи ва муддатини белгилаш масаласини кўриб чиқади, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашади.
 
Мажлис якунида қатор салмоқли ҳужжатлар, жумладан, МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг 1948 йил 10 декабрдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан баёноти, 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш бўйича асосий тадбирлар режаси, 2019-2023 йилларга мўлжалланган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар давлатлараро дастури, Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши кутилмоқда.
 
Ўзбекистон Президентининг ташрифи доирасида Душанбе шаҳрида икки томонлама қатор учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.    

Теглар:Шавкат Мирзиёев МДҲ саммити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар