Сенат аъзолиги гувоҳномаси ва кўкрак нишони топширилди.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 25 сентябрь куни Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқа бир қатор сенаторликка сайланганларга Сенат аъзолиги гувоҳномаси ва кўкрак нишони топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Марказий сайлов комиссияси томонидан Сурхондарё, Навоий, Сирдарё, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисида бўшаб қолган ўринларга сайланган Олий Мажлис Сенатининг янги аъзоларига Сенат аъзоси гувоҳномаси ва кўкрак нишони тантанали равишда топширилди, деб ёзмоқда ЎзА.
Гувоҳнома ва кўкрак нишонларини Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов топширди.