...
МЕНЮ
ONLINE TV

Январь ойида Ўзбекистонда енгил автомобиль ишлаб чиқариш 60 фоизга кўпайди


12:24, 12.02.2018 Жамият
 3 458

2017 йилда Ўзбекистонда енгил автомобиль ишлаб чиқариш суръати 58 фоизга ўсиб, 135 минг 471 донани ташкил этган. Хусусан, “Cobalt”, “Matiz”, “Маlibu” русумли автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 баробарга ошган.

2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда 12 минг 174 дона енгил автомашина ишлаб чиқарилди. Ўтган йилнинг илк ойида бу кўрсаткич 7 минг 581 тани ташкил этган.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь ойида ишлаб чиқарилган юк автомобиллари сони 177 тани ташкил этган бўлиб, бу 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 100 тага кам. Автобуслар ишлаб чиқариш ҳажми эса деярли ўзгаришсиз қолган.
 
Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши билан автомобиль двигателлари ишлаб чиқаришда ҳам ўсиш кузатилган. Агарда ўтган йилнинг январь ойида 5831 та двигатель ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилнинг дастлабки ойида бу рақам 9223 тани ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ўзбекистонда енгил автомобиль ишлаб чиқариш суръати 58 фоизга ўсиб, 135 минг 471 донани ташкил этган. Хусусан, “Cobalt”, “Matiz”, “Маlibu” русумли автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 баробар, “Gentra” ва “Captiva” автомашиналарини ишлаб чиқариш суръати 2 баробарга ошган.
Фирдавс БЕК

Теглар:автосаноат енгил автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар