Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг 832-километрли йўл қисмида Nexia автомобили MAN русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетди.
Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг 832-километрли йўл қисмида Nexia автомобили MAN русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Натижада юк машинаси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, яна 2 та Nexia билан тўқнашиб кетган.
Автоҳалокат оқибатида қурбон бўлган 6 кишининг бир нафари вояга етмаган шахс бўлиб, уларнинг барчаси воқеа жойида жон беришган.
Автоҳалокат қурбонларининг оилаларига ўз таъзиямизни билдирамиз...
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг, азиз йўл ҳаракати иштирокчилари!