Борни вилоятида ўтказилган операция чоғида Авду Кавару ва Абубакар Банишик ўлдирилган.
Бу ҳақда Нигерия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати котиби Сани Усмон берган маълумотга кўра, “Premiumtimesng.com” хабар берди.
Борни вилоятида ўтказилган операция чоғида Авду Кавару ва Абубакар Банишик ўлдирилган.
Аввалроқ Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий “Боко Ҳарам” террорчи гуруҳига қарши курашда мамлакатнинг бутун армиясини сафарбар этиш ҳақида буйруқ берган эди.
Маълумот учун, “Боко Ҳарам” 2002 йилдан буён Нигерияда фаолият юритмоқда.
2009 йилда гуруҳ асосчиси Муҳаммад Юсуф Нигерия ҳукумати томонидан қатл этилганидан сўнг, гуруҳ аъзолари мамлакат бўйлаб тартибсизликлар келтириб чиқарди ва 17 минг киши ушбу тартибсизликлар қурбони бўлди.