...
МЕНЮ
ONLINE TV

Икки аёл аскарлар томонидан ваҳшийларча ўлдирилгани аниқланди


17:50, 24.09.2018 Олам
 7 472

Улар дастлаб қўллари боғланган ҳолатда маьлум жойга олиб борилган, сўнгра отиб ташланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган навбатдаги даҳшатли видео кўплаб фойдаланувчиларнинг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Унда икки аёл болалари билан қуролланган Камерун аскарлари томонидан олиб кетилаётгани тасвирланган.
 
Видеода аскарлар асирларнинг бошини ёпинчиқ билан ёпиб, уларни ерга ётқизиб қўйгани ва 22 марта ўқ узганини кўриш мумкин. Ушбу видео июль ойида интернетга жойлаштирилган.
 
Камерун ҳукумати дастлаб бу видеороликни инкор қилган, лекин “BBC Africa Eye” керакли далиллар ҳамда излар билан бу воқеа айнан қаерда, қачон ва ким томонидан амалга оширилганини исботлаб берди.
 
Аскарларнинг “Боко Ҳарам” террористик ташкилотига аьзо эканлиги тахмин қилинган.
 
Камерун Алоқа вазири Исса Тихрома Бакари воқеага алоқадор етти аскар қўлга олингани ва ҳозир улар қамоқда эканлигини маьлум қилган.
 
Маьлумот учун, Камерун ҳудудида “Боко Ҳарам” террористик жангари ташкилотининг бир қисми жойлашган бўлиб, мамлакатда бир неча йиллардан буён террористик ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Камерун Боко Ҳарам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!