Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева Instagram’даги шахсий саҳифасида кузатилаётган носозликлар, номаълум аккаунтлар ҳужуми ҳақида пост ёзиб қолдирди.
“Охирги хафтада Инстаграм саҳифамда ботлар, яъни сохта аккаунт орқали обуна бўлувчилар сони кескин ошиб кетгани туфайли саҳифам созламасини ўзгартириб, уни “приват” тизимига ўтказишга мажбур бўлдик. Сўнгги бир неча кун давомида Инстаграмдаги саҳифамга ботлар томонидан янги очилган ўн мингдан ошиқроқ фейк, яъни сохта аккаунтларнинг обуна бўлгани кузатилди. Биздаги рақамларга кўра, ҳар бир неча дақиқа ичида янги-янги бот-аккаунтлар очилмоқда.
Ахборот технологиялари бўйича жамоамиз Инстаграм билан ҳамкорликда рўй бераётган ҳолатга ойдинлик киритмоқда. Барчага эътиборли бўлишни тавсия этамиз”.
Маълумот ўрнида, Лола Каримова-Тилляева турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан АҚШда истиқомат қилмоқда.