Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти суд қарорини адолатсиз, деб ҳисоблади.
Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти суд қарорини адолатсиз деб ҳисоблаб, Сиддиқийни озодликка чиқишига ёрдам беришини эълон қилди.
Камерун ҳукумати ОАВ эркинлиги ва инсон ҳуқуқларини инобатга олмагани учун бир неча марта Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг танқидига учраган.
2017 йилнинг сўнгги ойларининг ўзида Нигериядаги қочоқларни куч билан қайтаришда ва мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги инглиз тилида сўзлашувчиларнинг норозилик намойишларини ноқонуний бостиришда айбланган эди.
Энди эса мухолиф сиёсатчи Абубакр Сиддиқий “Ватанга душманлик руҳида қараш” ва “Президентга беҳурматлик” қилганликда айблов билан қамоққа олинган ва 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.