36 йил давлатни бошқарган президент еттинчи марта омадини синамоқчи.
Маълумотларга кўра, жорий йилда Камерунда президентлик сайлови ўтказилиши керак эди. Лекин ташкилотчилар сайлов учун тайёргарлик масалаларида айрим муаммолар бўлишини ҳисобга олиб, сайловни кейинги йилнинг октябрь ойига кўчиришган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Шундай бўлса-да, президент бўлиш учун тўққизта номзод рўйхати тасдиқланган. Улар орасида амалдаги президент Поль Бийя ҳам бор.
Таъкидлаш жоизки, Бийя 1982 йилдан буён мамлакат президенти сифатида фаолият юритиб келади.
Мамлакатдаги сайловчиларнинг ўрта ёшдагилари ва кексалар амалдаги президентга овоз бериши кутилмоқда. Боиси давлат раҳбари ўтган давр мобайнида мамлакатни ҳар қандай инқирозлардан олиб чиқишга эришган. Лекин Камерун аҳолисининг 60 фоиздан кўпроғини ёшлар ташкил этади.