Портлаш содир этилган вақтда шаҳарнинг бошқа ҳудудларида яна 3 нафар террорчи аёл қўлга олинган.
Маълум бўлишича, Майдугури шаҳрида бўлиб ўтган мудҳиш ҳодисани аёл киши уюштирган.
Борно штати фавқулодда вазиятлар бўйича агентлик раҳбари Аҳмед Сатомининг хабар беришича аёл масжид ичига бомбани ўзи билан олиб кириб портлатган. Худкуш-террорчи аёл 8 кишининг умрига зомин бўлган, бундан ташқари яна 15 киши жиллий жароҳат олган.
Портлаш содир этилган вақтда шаҳарнинг бошқа ҳудудларида яна 3 нафар террорчи аёл қўлга олинган. Улардан иккитаси ликвидация қилинган, бир нафари эса бомбани ҳаракатга келтирган. Лекин ҳозиргача жабрланувчилар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Маълумот учун, Нигерияда Ислом террорчилик гуруҳи “Боко Харам” жангчилари жойлашган бўлиб, улар Ғарб одатларига қарши чиқишади. Шунингдек, мамлакатда шариат қонунларини тарғиб қилишни ҳам мақсад қилишган.