...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги ҳайдовчилик гувоҳномаларини тарқатиш бугундан бошланади


09:47, 20.10.2017 Жамият
 3 743

Пластик карточка шаклидаги янги ҳайдовчилик гувоҳномалари тарқатилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2 мартдаги “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Унга кўра, 2017 йил 1 октябрдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ҳамда янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган кундан бошлаб 10 йил давомида амал қилиши белгиланган эди.
 
Бироқ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш белгиланган муддатда бошланмаган эди.
 
Кеча, 19 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот анжуманида янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини 20 октябрь кунидан бошлаб олиш мумкинлиги маълум қилинди.
 
Бунинг учун паспорт, тиббий маълумотнома ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида (104 842 сўм 50 тийин) тўлов тўлаш талаб этилиши маълум қилинган эди.
 
Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси жаҳон стандартлари асосида ишлаб чиқилган ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси мақомига ҳам эга бўлиб, у билан бирга талонлар берилмайди.
 
Бундан ташқари, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши маълум қилинган.
 
Маълумот учун, янги намунадаги ҳужжатлар махсус хавфсизлик тизимига эга бўлиб, унга махсус электрон нишон (NFC Smart-card) ўрнатилади. Унинг ёрдамида контактсиз маълумотлар алмашинувини ўтказиш мумкин, унда жисмоний шахснинг идентификацион рақами (ПИН ЖС) ва юридик шахслар учун Солиқ тўловчининг идентификацион рақами киритилган (СТИР).
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ҳайдовчилик гувоҳномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар